Жиноят

Сурхондарёда 7,7 гектар ерни 800 млнга сотмоқчи бўлган фермер ушланди

Фермер қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Сурхондарёда 7,7 гектар ерни 800 млнга сотмоқчи бўлган фермер ушланди

Сурхондарёда фермер ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ангор туманида фермер хўжалиги раҳбари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 7,7 гектар ер майдонини фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 миллион сўм талаб қилгани аниқланди.

 

Фермер ушбу маблағнинг 520 миллион сўмини олдиндан олган. Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер қолган 280 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хоразмда ишга жойлаш учун 4,5 минг доллар талаб қилган ИИО ходими ушланди

Бир қатор ҳудудларда ишга жойлаштириш, рухсатнома ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ коррупция ҳолатлари фош этилди.

custom img

Нукусда собиқ бошлиғини шантаж қилиб, 200 минг доллар олмоқчи бўлган ходим ушланди

У аввал ўзи ишлаган жамиятнинг обрўсини туширувчи маълумотлар борлигини айтиб, уларни тарқатмаслик эвазига фуқародан пул талаб қилган.

custom img

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

У ўзбошимчалик билан қурилган ва бузилиши белгиланган бинонинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада аёли ва қизини қасддан ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Эркак маст ҳолда қайнотасининг уйига келиб, алимент тўламаслик мақсадида хотини ва 2 ёшли қизини пичоқлаган.

custom img

Бухорода эркакни “шантаж” қилган аёллар ушланди

Аёллардан бири эркак билан ишқий муносабатда бўлган ва ёзишмаларни тарқатмаслик учун пул талаб қилган.

custom img

Наманганда аёл укол олаётганда вафот этди

Ҳолат юзасидан ҳамширага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Навоий вилоятида олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳолати аниқланди

Томди туманида умумий баҳоси 569,8 млн сўм бўлган маъданли тошлар ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди

У МЧЖ эгасидан бошқа бир шахсга қарши жиноят иши қўзғатиш ва уни жавобгарликка тортиш эвазига пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"