Жиноят

Наманганда аёл укол олаётганда вафот этди

Ҳолат юзасидан ҳамширага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда аёл укол олаётганда вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Наманганда аёл укол олаётганда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Янгиқўрғон тумани, “Янги Боғистон” маҳалласида яшаган, 1987 йилда туғилган фуқаро Т. М.  2026 йилнинг 28 март куни “Ғовозон” ОШПда муолажа олаётган вақтида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан Янгиқўрғон ТТБ.га қарашли “Ғовозон” ОШП ТБХ оила ҳамшираси Г.Э.га нисбатан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Ҳозирда Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"