Жаҳон

“Биз ҳаракат қилдик, аммо ҳозирча самарали натижага эришилмади” — Марко Рубио

АҚШ Давлат котиби Украина бўйича музокаралар боши берк кўчага кирганини маълум қилди.

“Биз ҳаракат қилдик, аммо ҳозирча самарали натижага эришилмади” — Марко Рубио

 

Марко Рубио Украина бўйича олиб борилган музокаралар ҳозирча боши берк кўчага кириб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.

 

Рубионинг айтишича, АҚШ томонлар ўртасида воситачилик қилишга ҳаракат қилган, бироқ бир қатор омиллар сабаб музокаралар кутилган натижани бермаган.

 

“Биз воситачилик қилишга уриндик, аммо ҳозирча самарали натижага эришилмади. Агар имконият пайдо бўлса, АҚШ бу ролни бажаришга тайёр”, деди у.

 

Давлат котиби, шунингдек, Вашингтон тараққиётга олиб келмайдиган музокараларга ортиқча вақт ва ресурс сарфлашни истамаслигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, вазият ўзгарса, Доналд Трамп маъмурияти музокара жараёнига қайтишга тайёр.

 

Хабарларга кўра, АҚШ томонидан Владимир Путин маъмуриятига санкцияларни юмшатиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва айрим ҳудудий масалаларни муҳокама қилишни ўз ичига олган таклифлар берилган. Бироқ Москва Донбасс ҳудуди бўйича ўз талабларини сақлаб қолаётгани айтилмоқда.

 

Шунингдек, Блоомберг манбаларига кўра, Россия раҳбарияти урушни яна бир неча йил давом эттириш эҳтимолини кўриб чиқмоқда ҳамда янги ҳарбий операциялар учун тайёргарлик олиб бормоқда.

 

Аввалроқ АҚШ Украина бўйича тинчлик келишувига эришиш ва кейинчалик уни референдум ҳамда сайловлар орқали мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.