Жиноят

Бухорода ЙПХ ходими пиёдани уриб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ойдинлик киритилди.

Бухорода ЙПХ ходими пиёдани уриб кетди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Вобкент туманида ЙПХ ходими автомобилда пиёдани уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро ЙҲХБ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 27 апрель куни соат 09:05 атрофида Вобкент тумани, Имом Бухорий кўчасида содир бўлган. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими, 1987 йилда туғилган Ё. Мавлонов ўзига тегишли “Cобалт” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2009 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

 

Ҳодиса оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олган. Билдирилишича, ЙПХ ходими жабрланувчини биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борган.

 

Расмий маълумотга кўра, ходим ҳодиса вақтида хизмат вазифасини бажараётган бўлган, ҳушёр ҳолатда бўлган ҳамда автомобиль бошқариш учун барча тегишли ҳужжатларга эга бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

 

Шунингдек, мутасаддилар ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса “ёпди-ёпди қилинаётгани” ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз эканини билдирган. Ёлғон хабар тарқатган фуқарога нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган.

 

 

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"