Жиноят

Андижонда Давлат активлари бошқармаси бош мутахассиси 15 минг доллар пора билан ушланди

“Ҳудудий электр тармоқлари” муҳандиси, Кадастр бўлими бошлиғи ҳам пора олаётганда қўлга олинди.

Андижонда Давлат активлари бошқармаси бош мутахассиси 15 минг доллар пора билан ушланди

Андижонда давлат мулки, электр ва ер участкаси билан боғлиқ коррупсион ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармалари томонидан маҳаллий тадбиркор билан Избоскан туманидаги кўчмас мулк объектини асосий тўловларини тўлаш шарти билан сотиб олиш ҳақида тузилган уч томонлама шартнома шартларига тадбиркор риоя қилмагани рўкач қилиниб, шартномани бекор қилиш, устама ва жарима ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга апелляция шикояти киритилган.

 

 

Бундан хабардор бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали суд ажримини тадбиркор фойдасига ҳал этиш ва тузилган шартномани бекор қилмаслик эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Бош мутахассис сўралган пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинган.

 

 

Иккинчи ҳолатда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали муҳандиси томонидан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан тузилган 650 млн сўмлик зарар ҳисобини 40 млн сўмга камайтириш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилинган. У шундан 10 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинган.

 

Учинчи ҳолатда эса туманлардан бирининг Кадастр бўлими бошлиғи фуқаро учун ер майдони ажратиб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олгани аниқланган. Шунингдек, у 8 сотих ер ажратилгани ҳақида сохта ҳужжат расмийлаштиргани маълум бўлган.

 

 

Кейинчалик ўтказилган текширувларда мазкур ер майдони ноқонуний ажратилгани аниқланиб, фуқарога нисбатан 82 млн сўм жарима қўлланилган. Мазкур мансабдор шахс ҳам 3 минг АҚШ долларини қайтариш жараёнида фош этилган.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"