Ўзбекистон

Фарғонада ҳужра ташкил этиб, вояга етмаганларга диний сабоқ берган шахс қўлга олинди

Унинг ойига 1,5 миллион сўм эвазига 8 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани аниқланган.

Фарғонада ҳужра ташкил этиб, вояга етмаганларга диний сабоқ берган шахс қўлга олинди

 

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ноқонуний диний таълим бериш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1991 йилда туғилган, Олтиариқ тумани Буғдойчи маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ноқонуний ҳужра ташкил этгани аниқланган.

 

Тергов маълумотларига кўра, у ҳар бир ўқувчидан ойига 1,5 миллион сўм ҳақ олиб, жами 8 нафар вояга етмаганга диний адабиётлардан ноқонуний сабоқ бериб келган.

 

Шунингдек, ҳужрада ташкил этилган таълим жараёнида вояга етмаганларга мунтазам равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилгани аниқланган. Тезкор тадбир давомида диний адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар расмий тартибда олиб қўйилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми ҳамда 110-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Бундан ташқари, ҳужрада ноқонуний диний таълим олган вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Тошкент вилояти ССБ тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарилди.

Икки ойлик истеъмол учун етарли: Ўзбекистонда бензин захираси яратилди

Икки ойлик истеъмол учун етарли: Ўзбекистонда бензин захираси яратилди

Талаб ошган тақдирда биржа савдоларига кунига 10 минг тоннагача бензин чиқариши мумкин.

Европаликларни чув туширган: Тошкентда яширин call-марказ аниқланди

Европаликларни чув туширган: Тошкентда яширин call-марказ аниқланди

Марказ хорижликларга сохта ҳужжатлар ва трейдинг бўйича тренинглар таклиф қилиб, криптоактивларини ўзлаштирган.

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Тошкент автобусларидаги қорайтирилган ойналар ва ишламаётган электрон таблолар юзасидан эътирозлар билдирилган эди.

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

21 ноябрь куни эрталаб AQI бўйича “ўртача” даража қайд этилиши кутилмоқда.