Ўзбекистон

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Мусобақа мамлакат ҳудудларидаги иқтидорларни саралаш ва профессионал спортга йўналтиришга хизмат қилади.

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи бор ўтказилаётган Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этди. Давлат раҳбари спортчи ёшлар, мураббийлар ва спорт фидойиларини мусобақа бошланиши билан табриклади.

 

Бу йилги мусобақаларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 3,5 мингдан зиёд ёш спортчи олимпия ва паралимпия йўналишидаги 26 та спорт тури бўйича беллашади. Уларга 1,5 минг мураббий ҳамроҳлик қилмоқда.

 

Очилиш маросимида сўзга чиққан давлат раҳбари иштирокчилар мусобақага ўз орзулари, мақсадлари ва ғалабага бўлган ишончи билан келганини таъкидлади. Шунингдек, бугунги ёш спортчилар орасидан келажакда халқаро майдонда юксак натижаларга эришадиган чемпионлар ва рекордчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

 

Президент сўнгги йилларда Ўзбекистонда оммавий спортдан профессионал спортгача, иқтидорли ёшларни саралашдан халқаро мусобақаларга тайёрлашгача бўлган яхлит тизим шакллантирилганини қайд этди. Бу ишлар ёшларни соғлом, иродали ва мустақил фикрлайдиган инсонлар этиб тарбиялашга қаратилганини билдирди.

 

Келтирилишича, сўнгги ўн йил ичида ўзбекистонлик спортчилар йирик халқаро мусобақаларда жами 5 518 та медаль қўлга киритган. Шундан 1 675 таси олтин медаль бўлиб, бу кўрсаткич аввалги ўн йилликка нисбатан уч баравар кўп. Медалларнинг учдан бир қисми спортчи қизлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Шунингдек, Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг иккинчи бор ғолиб бўлгани мамлакат шахмат тарихидаги муҳим натижалардан бири сифатида қайд этилди.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.