Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

 

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 123,4 мингта ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 минг нафарга ёки қарийб 6,7 фоизга кам.

 

Миллий статистика қўмитасининг 27 октябрь куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатда 132,2 минг киши вафот этган. Жорий йилнинг шу даврида ўлим коэффициенти 4,2 промиллени ташкил этган.

 

Сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойларида қайд этилган ўлим ҳолатлари қуйидагича:

  • 2022 йил — 130,2 минг киши;

  • 2023 йил — 129,7 минг киши;

  • 2024 йил — 131,7 минг киши;

  • 2025 йил — 132,2 минг киши;

  • 2026 йил — 123,4 минг киши.

 

Шундай қилиб, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг мос даврлари орасида энг паст бўлган.

 

Ҳисоботга кўра, январь–сентябрь ойларида вафот этганларнинг 68,5 минг нафари ёки 55,5 фоизи эркаклар, 54,9 минг нафари ёки 44,5 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келган. Эркаклар орасидаги ўлим ҳолатлари аёлларникидан 13,6 минг нафарга кўп.

 

Яшаш жойи бўйича эса вафот этганларнинг 65,7 минг нафари, яъни 53,2 фоизи шаҳарларда, 57,7 минг нафари ёки 46,8 фоизи қишлоқ жойларда яшаган.

 

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда 638,6 минг нафар бола тирик туғилган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26 минг нафарга кам.

 

Туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ ҳисобига аҳолининг табиий ўсиши 515,2 минг кишини ташкил этган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.