Ўзбекистон

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди



Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекфильм» киностудиясида киноижодкорлар билан учрашув ўтказмоқда. Давлат раҳбари ушбу масканда миллий кино тарихи, бир неча авлод ижодкорларининг меҳнати ва халқнинг орзу-интилишлари мужассам эканини таъкидлади.


“Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола”, “Чинор остидаги дуэль” ва «Суюнчи» каби фильмлар томошабинлар хотирасида алоҳида ўрин эгаллаган. Улардаги лавҳалар, иборалар ва куйлар кўпчиликка болалиги, бобо-бувилари ҳамда қадрдон маҳалласини эслатади.


Президент ўз давридаги сиёсий ва мафкуравий босимларга қарамай, ижодкорлар миллий санъатнинг нодир намуналарини яратишга муваффақ бўлганини таъкидлади.


«Ўзбекфильм» анъаналари мустақиллик йилларида ҳам давом эттирилди. «Абдуллажон», “Отамдан қолган далалар”, «Дилхирож», «Ватан» ва «Ўтов» каби томошабинларга манзур фильмлар суратга олинди.


Давлат раҳбари ўн йил аввал киностудия қандай аҳволда бўлганини ёдга олиб, ислоҳотларнинг дастлабки кунларидан бошлаб уни тиклаш ва киноижодкорлар учун муносиб шароит яратишга эътибор қаратилганини қайд этди. Киностудия тўлиқ реконструкция қилинди.


Сўнгги ўн йил ичида кино соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита фармон ва саккизта қарор қабул қилинди. 2016 йилда фильмлар суратга олиш учун давлат буджетидан 10 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 218 миллиард сўмни ташкил этди.


Президентнинг таъкидлашича, амалга оширилган ишлар натижасида миллий фильмларнинг салмоғи ва сифати ошди, соҳага ўнлаб хусусий киностудиялар кириб келди.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Мусобақа мамлакат ҳудудларидаги иқтидорларни саралаш ва профессионал спортга йўналтиришга хизмат қилади.

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Наркотик модда юк машинасининг махфий жойига ва иккита аккумулятор ичига яширилган.

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Хизматлар кундалик ҳисоб-китобларни соддалаштириш, нақд пулга эҳтиёжни камайтириш ва хорижий сайёҳлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

20 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Тиббиёт ходимларининг уй-жой шароитини яхшилаш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланмоқда.