Ўзбекистон

Ёғингарчилик кам, шамол кучсиз: Мутахассислар пойтахтдаги вазиятни изоҳлади

Ҳафта давомида Тошкентда қуруқ об-ҳаво кутилмоқда.

Ёғингарчилик кам, шамол кучсиз: Мутахассислар пойтахтдаги вазиятни изоҳлади



Тошкентда ҳаво сифатининг ёмонлашишига ёғингарчиликнинг камлиги, шамолнинг нисбатан кучсизлиги ва йирик чанг массаларининг кириб келиши сабаб бўлмоқда. 


Мутахассислар маълумотига кўра, ҳафта давомида Тошкентда нисбатан илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 18–20 даража, кечаси эса 8–10 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Бундай метеорологик шароитда 1 ноябргача атмосфера инверсияси юзага келиши мумкин.


Ёғингарчиликнинг камлиги, шамол тезлигининг пастлиги ва инверсия атмосфера ҳавосининг табиий тозаланиш жараёнини секинлаштириши мумкин. Шу сабабли 1 ноябргача Тошкентда чанг зарралари ва бошқа ифлослантирувчи моддалар миқдори ошиши ёки юқори даражада сақланиб қолиши эҳтимоли бор.


Ўзгидромет ҳаво сифатининг ҳақиқий ҳолати ва унинг ўзгариши ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари ҳажми, шамол тезлиги ва йўналиши ҳамда бошқа метеорологик омилларга ҳам боғлиқлигини таъкидлади.


Маълумот учун: атмосфера инверсияси — ҳаво ҳарорати баландлик ортиши билан пасайиш ўрнига кўтариладиган метеорологик ҳодиса. Бунда ер юзасига яқин совуқ ҳаво қатлами устида илиқроқ ҳаво қатлами шаклланади. Натижада вертикал ҳаво алмашинуви чекланиб, чанг ва бошқа ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг қуйи қатламида тўпланиши мумкин.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Мусобақа мамлакат ҳудудларидаги иқтидорларни саралаш ва профессионал спортга йўналтиришга хизмат қилади.

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Наркотик модда юк машинасининг махфий жойига ва иккита аккумулятор ичига яширилган.

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Хизматлар кундалик ҳисоб-китобларни соддалаштириш, нақд пулга эҳтиёжни камайтириш ва хорижий сайёҳлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

20 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Тиббиёт ходимларининг уй-жой шароитини яхшилаш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланмоқда.