Ўзбекистон

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Ҳозир ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди



Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида визасиз сафарлар тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича келишувга эришилди. Ҳозирда ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.


Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Таиланд ҳукумати 2026 йил 15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, сайёҳлар учун электрон виза расмийлаштириш тартибини бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


ТИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг май ойидан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг Таиландга сафар қилишлари учун қулай шароит яратиш мақсадида дипломатик музокаралар олиб борилмоқда.


Хусусан, Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги билан ўтказилган тўғридан тўғри музокаралар давомида визасиз сафарлар тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича келишувга эришилган.


Шу билан бирга, ўзбекистонликларнинг Таиланд электрон визасини расмийлаштиришда дуч келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан ҳам ишлар олиб борилмоқда.


Бу йўналишда Ўзбекистоннинг Таиланддаги Бош консулхонаси Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги билан мунтазам учрашувлар ўтказмоқда. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам Таиланднинг Москвадаги дипломатик ваколатхонаси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.