Жаҳон

2,45 млрд долларлик режа: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш дастурини тақдим этди

Тинчлик кенгаши Ғазони тўлиқ тиклаш учун ўн йил давомида 71,4 млрд доллар керак бўлишини баҳолаган.

2,45 млрд долларлик режа: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш дастурини тақдим этди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан тузилган Тинчлик кенгаши Ғазо секторини тиклаш бўйича дастлабки олти ойлик режани тақдим этди. 66 та лойиҳани ўз ичига олган дастур учун 2,45 миллиард доллар керак бўлади.

 

Режа БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йоркда ўтказилган йиғилишда тақдим этилди. Унда Ғазодаги инфратузилмани тиклаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш, иқтисодий фаолиятни қайта йўлга қўйиш ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган лойиҳалар ўрин олган.

 

Дастлабки босқичда вайроналарни тозалаш, портламаган ўқ-дориларни зарарсизлантириш, вақтинчалик бошпаналар қуриш, шифохоналарни таъмирлаш, электр ва сув таъминотини тиклаш, йўллар ҳамда чегара ўтиш пунктларини қайта тиклаш кўзда тутилган. Шунингдек, халқаро барқарорлаштириш кучларини жойлаштириш ва янги Ғазо полициясини тайёрлаш билан боғлиқ лойиҳалар ҳам мавжуд.

 

Тинчлик кенгаши Ғазони тўлиқ қайта тиклаш кўпроқ маблағ талаб қилишини қайд этган. Режага кўра, ҳудуддаги жисмоний инфратузилмани ўрта муддатда тиклаш қиймати 35,2 миллиард доллар, кейинги ўн йилликдаги тўлиқ тикланиш эҳтиёжи эса 71,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.

 

Кенгаш маълумотига кўра, донор давлатлар томонидан аввал 17 миллиард доллар маблағ ваъда қилинган, бироқ ҳозиргача унинг 280 миллион доллари ўтказилган. Шу сабабли ташкилот халқаро ҳамкорларни дастлабки лойиҳаларни молиялаштиришга чақирмоқда.

 

Тинчлик кенгаши вакиллари дастур амалга оширилишида бир қатор муаммолар мавжудлигини ҳам тан олган. Жаред Кушнер режа турли масалалар сабаб кечикишларга дуч келаётганини айтган. Кенгашнинг Ғазодаги лойиҳаларни амалга ошириши Исроил ва Ҳамаснинг келишувларни бажариши, шунингдек, хавфсизлик ва бошқарув масалаларидаги келишувларга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.