Жаҳон

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи сўнгги 48 соат ичида 12 мамлакат ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали алоҳида суҳбатлар ўтказди. Мулоқотларда минтақадаги вазият ва АҚШ ҳамда Исроилнинг кескинликни кучайтириши мумкин бўлган ҳаракатлари оқибатлари муҳокама қилинди.

 

Ароқчи бу ҳақда Instagram'даги саҳифасида маълум қилган. Унинг ёзишича, Уммон, Миср, Иордания, Саудия Арабистони, Қатар, Кипр, Туркия, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Тунис, Ироқ ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан суҳбатлашган.

 

Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, маслаҳатлашувларда давлатларнинг миллий суверенитетини ҳурмат қилиш, тажовуз ва таҳдидларга чек қўйиш ҳамда ташқи кучларнинг минтақага вайронкор аралашувига йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилган.

 

Шунингдек, у минтақавий давлатларнинг беқарорлик янада кенгайишининг олдини олишдаги масъулиятини таъкидлаган.

 

Ароқчи Эроннинг ўз суверенитети ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилишга қонуний ҳуқуқи борлигини, минтақавий хавфсизлик механизмлари эса минтақадан ташқари кучларнинг аралашувисиз шакллантирилиши кераклигини билдирган.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.