Ўзбекистон

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди



Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида автобусда йўл ҳақини тўламаган ва чипта назоратчисига қаршилик кўрсатган йўловчига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.



Маълум қилинишича, «Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси томонидан автобусларда йўл ҳақи тўланишини назорат қилишга қаратилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.



Навбатдаги назорат тадбири Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган. Шунда M.M. исмли фуқаро автобусдан тушганидан сўнг ундан йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш сўралган.



Бироқ йўловчи турли важларни келтириб, назоратчининг талабини бажармаган ва жамоат жойида тартибсизлик келтириб чиқарган.



Фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш жараёнида у жанжал кўтарган ва назоратчига куч ишлатишга уринган. Мазкур ҳолат назоратчининг боди-камерасига ёзиб олинган.



Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган.



Суд қарорига кўра, M.M. га нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.



Масъул ташкилотнинг қайд этишича, йўловчилар автобусга чиққанидан сўнг йўл ҳақини тўлаши ва тўловни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши керак. Шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларда чиптасиз юриш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисмига мувофиқ жаримага сабаб бўлади.



Шунингдек, «Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчиларига хизмат вазифасини бажариш вақтида қаршилик кўрсатиш, уларга нисбатан зўравонлик ишлатиш ёки таҳдид қилиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

1000 доллар қарз, 10 минг долларлик тилхат: Тошкент вилоятида гумонланувчи қамоққа олинди

1000 доллар қарз, 10 минг долларлик тилхат: Тошкент вилоятида гумонланувчи қамоққа олинди

У фуқароларга берган қарзидан 10 баравар кўп пул талаб қилганликда гумонланмоқда.

“Муваффақиятли” операция ҳар доим ҳам пул берилганини англатмайди — Марказий банк

“Муваффақиятли” операция ҳар доим ҳам пул берилганини англатмайди — Марказий банк

Банкоматлардан пул ечиш билан боғлиқ низоларни холисона кўриб чиқиш бўйича банклар ва тўлов ташкилотларига талаблар эслатилди.

Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Ҳудудларда электр тармоқларига техник хизмат кўрсатиш сабабли вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилги иситиш мавсуми доирасида пойтахтда хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик бериш босқичма-босқич бошланади.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевни Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Пойтахт ҳавосида PМ заррачалари тарқалиши ортидан ҳаво сифати яхшиланди.