Ўзбекистон

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди



Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ўгай онаси урганлиги оқибатида боланинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.


Аниқланишича, 26 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 1994 йилда туғилган И.С. турмуш ўртоғи, 1988 йилда туғилган Н .А. билан ўзаро низолашган. Можаро вақтида аёл эрининг 2022 йилда туғилган вояга етмаган қизи О.Ш.ни урган.


Бунинг оқибатида қизалоқ бош қисмидан жиддий жароҳат олган. Унинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, шу куннинг ўзида вафот этган.


Мазкур ҳолат юзасидан 27 сентябрь куни Касби тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 126-моддаси 8-қисми «г» банди — оилавий зўравонлик натижасида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиш ҳолати билан жиноят иши қўзғатилган.


Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. И.С. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига асосан гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.


Қайд этилишича, мазкур жиноят учун Жиноят кодексида 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Болалар омбудсмани боланинг ўлимига сабаб бўлган мазкур жиноят иши юритувини кузатишда давом этади.


Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

custom img

17 та олийгоҳда бошқарув ўзгарди: Олий таълим вазирлигига янги ваколатлар берилди

Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"