Ўзбекистон

Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик: ҳолат юзасидан тергов бошланди

Ҳолатга алоқадорликда гумон қилинган шахс процессуал ҳаракатлардан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик: ҳолат юзасидан тергов бошланди

Жиззах шаҳрида 2016 йилда туғилган вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳолати аниқланган. 

 

2 октябрь куни жабрланувчи боланинг онаси аризаси асосида Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прократура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Zamon.uz' га маълум қилди.

 

2026 йил 3 октябрь куни суд ажримига асосан айбланувчи Р.А.га нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида айбланувчи P.A.нинг жасади 4 октябрь куни ўзи яшаган хонадонда осилган ҳолатда топилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шунингдек, вояга етмаган болага нисбатан содир этилган жиноят билан боғлиқ ушбу ҳолатда жабрланувчининг шахсини ҳимоя қилиш мақсадида унинг шахсига оид маълумотлар, воқеа тафсилотлари ҳамда болани идентификация қилиш имконини берувчи бошқа маълумотлар ошкор этилмайди.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, айни вақтда вояга етмаган бола хавфсиз жойда бўлиб, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

 

5 октябрь куни Жиззах шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан унга кейс очилиб, у бирламчи баҳолашдан ўтказилган ва психологик хизмат кўрсатиш ташкил этилган.

 

Ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза натижалари ҳам кутилмоқда. Экспертиза хулосаси олингач, унинг натижаларидан келиб чиқиб қўшимча чоралар белгиланади.

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Тошкентда одам ўғирлашга уриниш: икки киши ушланди

Улар бир фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетган, шунингдек, яна бир кишини электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам олиб келиш ҳақида топшириқ олган.

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актрисанинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади.

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Ҳодисада бир киши жароҳатланган эди.

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Маскатда Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларга бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди. Унда 250 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинган.

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

Шунингдек, 396 млн сўмлик зарарни қоплаш ва 5 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Тошкентда 8 та автобус йўналиши назоратга олинди.