Ўзбекистон

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?



Тошкент давлат техника университети талабаларининг ётоқхонадан чиқарилгани ҳақидаги хабарларга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий муносабат билдирди.


Вазирлик маълумотига кўра, Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасида давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент давлат техника университети томонидан қурилган талабалар турар жойи ҳозирча расман фойдаланишга топширилмаган.


Объектнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ундан фойдаланиш учун зарур рухсатлар олинмаган. Шу сабабли мазкур бинога талабаларни белгиланган тартибда жойлаштириш имконияти мавжуд бўлмаган.


Амалдаги тартибга кўра, талабалар турар жойига жойлашиш учун талаба Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали ариза топшириб, белгиланган тартибда йўлланма олиши керак.


Бироқ мазкур объектга тадбиркор томонидан айрим талабалар тегишли йўлланмасиз жойлаштирилгани аниқланган. Шунингдек, бошқа олий таълим ташкилотларида таҳсил олувчи талабалар ҳам ушбу ётоқхонага жойлаштирилган.


Ҳолат аниқлангач, талабалар хавфсизлиги ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида барча талабалар объектдан чиқарилиб, ТДТУнинг мавжуд бўш талабалар турар жойларига вақтинча жойлаштирилган. Бошқа олий таълим ташкилотлари талабалари эса тегишли масъуллар орқали ўз таълим муассасаларига қайтарилган.


Хорижий талабаларни ҳам тегишли рухсат ҳужжатларисиз фойдаланишга топширилмаган объектга жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Шу сабабли улар ҳам хавфсизлик чоралари доирасида мазкур объектдан чиқарилган.


Вазирлик таъкидлашича, талабаларнинг ушбу объектга белгиланган тартибга риоя қилинмаган ҳолда тадбиркор томонидан жойлаштирилганидан университет ҳам, вазирлик ҳам олдиндан хабардор бўлмаган. Ҳолат аниқланганидан сўнг тегишли чоралар кўрилган.


Айни пайтда талабалар турар жойининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ундан фойдаланиш учун зарур рухсатларни олиш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, бинода иссиқ сув ва иситиш тизимлари ҳали тўлиқ ишга туширилмаган.


Қайд этилишича, объектнинг расмий очилиш маросими ҳам ҳали ўтказилмаган. Қурилиш ишлари белгиланган муддатда тўлиқ якунланмагани сабабли август ойида ҳудудларда ўтказилган очилиш тадбирлари доирасида ушбу объект фойдаланишга берилмаган.


Барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли рухсатлар олингач, объект белгиланган тартибда фойдаланишга топширилади. Шундан сўнг талабаларни жойлаштириш амалдаги тартиб асосида амалга оширилади.


Шунингдек, мазкур объектга аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловларнинг 100 фоизи тадбиркор томонидан қайтариб берилгани маълум қилинди.

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Ҳодиса оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига зарар етган.

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Авария, ёнғин, портлаш ва бошқа техноген фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган фуқаролар 30 кун ичида тегишли комиссияга мурожаат қилиши керак.

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Вилоятда пиёзнинг чакана нархи килограмми учун 4 000–4 500 сўмни ташкил этмоқда.

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

10 турдаги пиротехника воситасини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди.

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун янги жавобгарлик чоралари белгиланди.

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

Фирма тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.