Ўзбекистон

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга ҳусийлар томонидан уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Бу ҳақда вазирликнинг расмий баёнотида маълум қилинди.

 

Вазирлик ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, жароҳатланганларга ҳамдардлик изҳор этди ҳамда уларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

 

Баёнотда Ўзбекистон Саудия Арабистони суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини қатъий қўллаб-қувватлаши таъкидланган.

 

Шунингдек, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ҳужумлар халқаро ҳуқуқ нормаларининг жиддий бузилиши экани қайд этилган. Вазирлик бундай ҳужумларни тўхтатишга, барча томонларни вазминлик кўрсатишга ва кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймасликка чақирган.

 

Ўзбекистон келишмовчиликларни халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ Низоми тамойилларига мувофиқ, мулоқот ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тарафдори эканини билдирган.

 

Вазирлик баёнотида Ўзбекистон Саудия Арабистони халқи ва ҳукумати билан бирдамлигини изҳор этиб, минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.