Жаҳон

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп



Дональд Трамп Эрон можарони ҳал қилиш бўйича Америка шартларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлиги билан таҳдид қилди. Унинг айтишича, Эрон билан боғлиқ вазият тез орада ҳал бўлади.


Трамп бу ҳақда Нью-Йорк штатининг Сиракуз шаҳрида тарафдорлари олдида нутқ сўзлаганида маълум қилди.


“У ёки бу йўл билан: ё улар бизга ҳамма нарсани беришади, ёки йўқ бўлиб кетишади. Улар буни билишади”, — деган АҚШ президенти.


Аввалроқ Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро яқин орада ҳал этилишини билдирган эди. У, шунингдек, Эроннинг ядро қуролига эга бўлиш хавфи бартараф этилганини таъкидлаган.


7 октябрь куни АҚШ вице-президенти Жеймс Девид Венс Эрон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун уранни бойитиш имкониятларини камайтириши кераклигини айтган. Унинг қайд этишича, Вашингтон Теҳрон билан музокаралар олиб бормоқда, бироқ мулоқот натижасиз якунланиши ҳам мумкин.


9 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон орқали Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилган. Путин дипломатик имкониятлар ҳали тугамаганини, Теҳрон билан келишувга эришиш мумкин ва зарурлигини билдирган.


Бундан олдин Пентагон Эронга кенг кўламли бомбардимон уюштиришга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабарлар тарқалган.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.