Ўзбекистон

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифларини ҳар йили 1 майдан индексация қилиш, иссиқлик энергияси нархини 15 фоизгача камайтириш ва тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди


Ўзбекистонда 2028 йилдан бошлаб марказлашган иситиш тарифларини инфляцияни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили индексация қилиш таклиф этилмоқда. Бунда тарифларнинг йиллик ошиши 10 фоиздан кўп бўлмаслиги керак. Шу билан бирга, иссиқлик энергияси истеъмоли меъёрлари пасайтирилса, аҳоли учун тарифларни ҳам камайтириш назарда тутилган.


Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган ҳукумат қарор лойиҳаси сўз боради.


Лойиҳага кўра, иситиш тарифлари ҳар йили 1 майдан бошлаб йиллик инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади. Индексация бўйича таклифлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан киритилади.


Президентнинг 2025 йил 11 мартдаги фармонида ҳам 2030 йилгача аҳоли учун иситиш тарифларининг имтиёзли миқдорини хизматларнинг ҳақиқий нархига босқичма-босқич яқинлаштириш белгиланган.


Бундан ташқари, янги лойиҳа 2026 йил 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини алоҳида қайта кўриб чиқишни назарда тутади. Жумладан, Тошкентда ушбу хизматлар нархини тахминан 30 фоизга ошириш таклиф қилинган.


Қайси ҳолларда тарифлар пасайтирилиши мумкин?


Лойиҳада иссиқлик юкламаси ва иссиқлик энергияси истеъмоли меъёрларини қайта кўриб чиқиш ҳам белгиланган.


«Иссиқликтаъминоти» АЖ, унинг таркибидаги корхоналар ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар амалдаги меъёрларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлаштириши керак.


Янгиланган кўрсаткичлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига тасдиқлаш учун тақдим этилади.


Агар қайта кўриб чиқиш натижасида иссиқлик энергияси истеъмоли меъёрлари пасайса, тегишли ҳудуддаги барча маиший истеъмолчилар учун иситиш тарифларини ҳам бир вақтнинг ўзида пасайтириш таклиф этилмоқда. Меъёрлар ошган тақдирда эса амалдаги тарифлар янги қарор қабул қилиниб, тасдиқлангунига қадар ўзгаришсиз қолади.


Иссиқлик энергияси нархини 15 фоизгача камайтириш режалаштирилган


Қарор лойиҳасида иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш харажатларини камайтириш чоралари ҳам кўзда тутилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда бир ой ичида иссиқлик энергияси нархини 15 фоизгача пасайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиши керак.


Шунингдек, 2027 йил охиригача мамлакатдаги иситиш тизимларининг тўлиқ техник аудитини ўтказиш, унинг натижалари асосида тармоқларни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш дастурини тайёрлаш режалаштирилган.


Лойиҳада «Иссиқликтаъминоти» АЖ бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳам назарда тутилган. Хусусан, компания кузатув кенгашидаги мустақил аъзолар улушини бир ой ичида 75 фоизга етказиш таклиф қилинмоқда. 2026 йил охиригача молиявий ва техник йўналишларга хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳам режалаштирилган.


Бундан ташқари, 2027 йил охиригача иситиш тармоқларидаги йўқотишларни 25 фоизга камайтириш бўйича самарадорлик кўрсаткичларини жорий этиш, 2026 йил якунигача корхоналарни замонавий биллинг тизими билан қамраб олиш белгиланган.


Компания 2026 йилги ҳисоботлардан бошлаб халқаро стандартларга мувофиқ молиявий ҳисобот тайёрлашга ўтиши, 2027 йил 1 майгача эса халқаро маслаҳатчилар иштирокида иссиқлик таъминоти соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши таклиф этилмоқда.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

Қалбаки пуллар Туркиядан олиб келингани аниқланган.

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчи кескин бурилишда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва устунга урилган.

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Лицензия олиш учун 30–40 тагача ҳужжат тақдим этиш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлик доирасида бўлажак журналистларни амалий тайёрлаш ва Марказнинг илмий-маърифий меросини замонавий медиа орқали ёритиш кўзда тутилган.