Жаҳон

Истанбулдаги сув тошқинлари: қурбонлар сони тўрт кишига етди

Истанбулда бир кунда ҳар квадрат метрга 261 миллиметр ёғингарчилик қайд этилиб, шаҳарнинг замонавий тарихидаги энг юқори кўрсаткич кузатилди.

Истанбулдаги сув тошқинлари: қурбонлар сони тўрт кишига етди



Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли ва узлуксиз ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари қурбонлари сони тўрт кишига етди.


«Анадолу» агентлиги хабарига кўра, ҳалок бўлганлардан бири Истанбулнинг Бейкоз туманидаги мактаб қурилишида ишлаган. У кучли ёмғирдан кейин сувга тўлган қудуқни бўшатишга уринаётганда мувозанатини йўқотиб, қудуққа тушиб кетган. Эркак шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.


Сўнгги уч кун ичида қутқарув хизматлари 3 057 кишини эвакуация қилиб, хавфсиз жойларга олиб борган.


Истанбул губернатори Довут Гулнинг маълум қилишича, чоршанба куни шаҳарда ҳар квадрат метрга 261 миллиметр ёғингарчилик қайд этилган. Бу шаҳарнинг замонавий тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Пайшанба куни ҳам айрим ҳудудларда кучли ёмғир давом этган.


Синоптиклар жума кунидан бошлаб Истанбулда яна кучли ёғингарчилик кузатилишини, шанба куни эса ёғин миқдори ҳар квадрат метрга 60 миллиметрга етиши мумкинлигини прогноз қилган.


Кучли ёғингарчилик Туркиянинг бошқа ҳудудларига ҳам таъсир кўрсатган. Истанбулдан ташқари Зонгулдак, Ялова, Кожаэли, Дюздже ва Сакария вилоятларидаги таълим муассасаларида дарслар тўхтатилган.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ҳозирча Россия фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмаяпти.

Эрон ҳутийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эрон ҳутийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эроннинг кўмаги ҳарбий тайёргарлик, разведка ва ракеталарни бошқариш бўйича ёрдамни ўз ичига олган.

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Октябрь ойининг дастлабки икки ҳафтасида Москванинг тўртта аэропортидаги чекловлар жами 101 соат давом этди.

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Мамлакат бош вазири ҳукуматга қарши намойишлар ортида “ташқи кучлар” турганини даъво қилди.

Мигрантлар учун янги тақиқ: Санкт-Петербургда қайси соҳаларда ишлаш мумкин эмас?

Мигрантлар учун янги тақиқ: Санкт-Петербургда қайси соҳаларда ишлаш мумкин эмас?

Янги тақиқ 2026 йил охиригача амал қилади.