Ўзбекистон

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

 

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш ва уларга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Бу болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонунда белгиланган.

 

Қонунга кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вояга етмаган болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаса, жумладан, уларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига сабаб бўлса, жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Шунингдек, зарур имкониятларга эга бўлган ота-оналар боланинг асосий эҳтиёжларини қасддан қондирмаслиги оқибатида унинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишига зарар етса ҳам жавобгарлик белгиланади.

 

Мазкур ҳуқуқбузарлик учун жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача этиб белгиланди. Кодекснинг 47-моддасидаги бошқа ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарималар оширилди: ота-оналар ёки васийлар томонидан мажбурий умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълимини тугатишга тўсқинлик қилиш 15 дан 20 БРВ гача жарима солишга сабаб бўлади. Такрорланган ҳуқуқбузарлик 20 дан 30 БРВ гача жарима ёки айрим ҳолатларда 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланиши мумкин. Вояга етмаганларни қаровсиз қолдириш учун 5 дан 10 БРВ гача жарима солинади.

 

Қонун болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ота-оналарнинг масъулиятини оширишга қаратилган.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган: уч ҳудудда қонунбузилишлар аниқланди

Тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган: уч ҳудудда қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, истеъмолчилардан жами 1 млрд сўмдан ортиқ ортиқча маблағ ундирилган.