Ўзбекистон

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Таълим ва фан вазири педагогларнинг мақомини ошириш, маъмурий ишларини камайтириш ва таълим сифатини яхшилаш масалаларини кўриб чиқди.

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда



Ўзбекистонда ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан халос этиш ва уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов Теlegram'даги саҳифасида маълум қилди.


Вазир мактабгача ва мактаб таълими йўналишлари учун масъул раҳбарлар томонидан тайёрланган тақдимотлар билан танишган. Йиғилишда таълим тизимининг ҳозирги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар кўриб чиқилган.


Муҳокамаларда мактабгача таълим ташкилотларида болаларни ҳар томонлама ривожлантириш ва мактабга сифатли тайёрлаш, умумтаълим мактабларида эса ўқув стандартларини такомиллаштириш ҳамда ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини ошириш масалаларига эътибор қаратилган.


Шунингдек, педагогларнинг жамиятдаги обрўси ва мақомини ошириш, уларни ортиқча маъмурий ишлардан озод этиш ҳамда таълим тизими раҳбарияти томонидан ўтказиладиган йиғилишлар сонини сезиларли даражада камайтириш масалалари муҳокама қилинган.


Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар ўқитувчиларнинг вақт ва кучини таълим сифатини ошириш, ҳар бир боланинг билим олиши ва индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтиришга хизмат қилиши керак.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар кўп қаватли уй кириш йўлагида камерани синдирган.

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

Икки банк антирейтингдан чиқди, яна иккитаси рўйхатга кирди.