Ўзбекистон

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

2026 йилнинг биринчи ярмида Россияга меҳнат қилиш учун борган Ўзбекистон фуқаролари сони 1,18 миллион нафарни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоизга кам. Бу ҳақда Марказий банкнинг «Меҳнат бозори шарҳи»да маълум қилинди.

 

Ҳисоботга кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонликлар сони 1,358 миллион нафар бўлган. Жорий йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 1,179 миллион нафарга тушган.

 

Шу билан бирга, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бошқа мамлакатларда ҳам кўпаймоқда. Хусусан, 2025 йилда Европа Иттифоқидаги ўзбекистонлик мигрантлар сони 13,2 фоизга, Туркияда эса 10,7 фоизга ошган.

 

2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Туркияда 70 минг нафар ўзбекистонлик бўлиб, бу бир йил аввалгидан 9,3 фоизга кўп. Жанубий Кореяда эса 102,2 минг нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган. Бу кўрсаткич йиллик ҳисобда 3,3 фоизга ошган.

 

Россияга меҳнат миграцияси қисқарганига қарамай, ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўсишда давом этган. 2026 йилнинг биринчи ярмида Россиядан юборилган пул ўтказмалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга кўпайган.

 

Марказий банк айрим мамлакатларда меҳнат миграциясининг қисқариши келгусида пул ўтказмалари, уй хўжаликлари даромадлари ва истеъмол талабига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган.

 

Шунингдек, 2026 йилнинг иккинчи чорагида эълон қилинган бўш иш ўринлари сони 9,8 фоизга камайгани қайд этилган. Шу билан бирга, иш қидирувчилар фаоллиги юқори даражада сақланиб, меҳнат бозорида рақобат кучайган.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Носозлик сўнгги қатнов вақтида юзага келган.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди

Ўрта босимли газ қувурида аниқланган сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилади.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.