Ўзбекистон

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Рубио Ўзбекистон билан муносабатларни стратегик аҳамиятга эга деб атади. Унинг таъкидлашича, бу сафар бирор инқироз ёки муаммо сабабли эмас, айнан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

“Шундай давлатлар борки, улар билан муносабатларимизни ривожлантириш учун боришни истаймиз”, — деди Давлат котиби.

 

Рубио Ўзбекистон ва қўшни Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш АҚШ ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши эканини қайд этди.

 

Давлат департаменти хабарига кўра, Рубио 17–22 октябрь кунлари Самарқанд ҳамда Ҳиндистоннинг Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.

 

Самарқанд ташрифнинг илк манзили бўлади. Бу ерда у C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади ва Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Музокараларда савдони кенгайтириш, хусусий сектор инвестицияларини жалб қилиш ва минтақада иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

 

Ташрифнинг яна бир муҳим жиҳати — Давлат котиби билан бирга Самарқандга 200 дан ортиқ бизнес етакчиларидан иборат АҚШ тижорат делегацияси келади. Бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликда янги босқич бошланаётганидан далолат беради.

 

Сўнгги йилларда Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада кенгайди. Ўзбекистон ва АҚШ энергетика, транспорт, муҳим фойдали қазилмалар, рақамли технологиялар ва қишлоқ хўжалигини қўшма лойиҳалар учун устувор соҳалар сифатида белгилаган.

 

Рамзий жиҳати ҳам бор: C5+1 платформаси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг илк вазирлар учрашуви айнан Самарқандда ўтказилган. Орадан ўн йилдан ортиқ вақт ўтиб, формат яна қадимий шаҳарга қайтмоқда.

 

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Носозлик сўнгги қатнов вақтида юзага келган.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди

Ўрта босимли газ қувурида аниқланган сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилади.