Ўзбекистон

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

 

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

 

Бунга Наманган вилоятида аниқланган ҳолат сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқларда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони хусусий университетнинг 3-курсига киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 18 миллион сўм талаб қилган шахс пулни олаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Вазирлик маълумотига кўра, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш учун аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси орқали қабул қилинади. Кўчириш жараёни Агентлик ўтказадиган махсус синовлар натижаларига кўра амалга оширилади.

 

Шунингдек, нодавлат олий таълим ташкилотларига қабул қилинган талабалар ҳақидаги буйруқлар 1 октябрдан кечиктирмай HEMIS тизимида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Белгиланган тартибга мувофиқ, ушбу тизимга киритилмаган шахсларга диплом шакллантирилмайди.

 

Шу сабабли вазирлик фуқароларни “синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”, “ўқишни муддатидан кейин кўчириб берамиз” ёки “ҳужжатларни кейин расмийлаштирамиз” каби ваъдаларга ишонмасликка чақирди.

 

Шунингдек, фуқароларга ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришда фақат расмий платформалардан фойдаланиш, талабалик маълумотлари HEMIS тизимида рўйхатдан ўтказилганини текшириш ҳамда ҳужжат ва маблағларини воситачиларга бермаслик тавсия этилди.

 

Шубҳали таклифлар ёки қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 1253 ёки вазирликнинг 1006 қисқа рақамлари орқали хабар бериш мумкин.

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Носозлик сўнгги қатнов вақтида юзага келган.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди

Ўрта босимли газ қувурида аниқланган сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилади.