Ўзбекистон

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

 

Европа Иттифоқи илк бор Марказий Осиёдан мутахассисларни жалб этиш масаласини миграция стратегиясига киритди. Президент Шавкат Мирзиёев ушбу имкониятлардан фойдаланишда элчилар, ҳокимлар ва техникумларнинг фаоллиги етарли эмаслигини қайд этди.

 

Маълум қилинишича, Буюк Британияда 33 минг нафар ишчи кучига эҳтиёж мавжуд. Бироқ ҳозирга қадар ушбу мамлакатга асосан қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга фуқаролар юборилмоқда. Тиббиёт, логистика ва саноат соҳаларидаги иш берувчилар билан аниқ келишувлар йўқлиги, шунингдек, “Ёшлар мобиллиги” дастурида иштирок этиш масаласи ҳал этилмагани кўрсатиб ўтилди.

 

Италия билан ҳам меҳнат миграцияси имкониятларини кенгайтириш бўйича келишув мавжуд, бироқ бу имкониятлардан ҳали фойдаланилмаяпти.

 

Президент чет тилларини билиш хорижда юқори даромадли иш топишнинг асосий шартларидан бири эканига эътибор қаратди. Мамлакатда инглиз тилини пухта ўрганиб, сертификат олган 200 мингга яқин ёш бор. Шу билан бирга, уларнинг АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Швеция ва Данияда ишлаши учун имконият яратиш борасидаги ишлар етарли эмаслиги қайд этилди.

 

Германиядан жорий йилнинг ўзида 45 минг мутахассисга буюртма келиб тушган, аммо атиги 2 минг киши ишга жойлашган. Бунинг асосий сабаби немис тилини биладиган кадрлар етишмаслиги билан изоҳланди. Шу боис касбий таълим билан бирга тил тайёргарлигини ҳам олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

 

Германиянинг «Globogate» компанияси билан ҳамкорликда республикадаги 20 та тиббиёт техникумида йилига 1,5 минг нафар ҳамшира тайёрланмоқда. Қаршидаги Илғор касбий маҳорат техникумида эса германиялик ўқитувчилар ёшларга немис тили ва касб ўргатмоқда.

 

Президент хорижлик иш берувчиларнинг буюртмаларини техникумлардаги таълим билан боғлаш, ёшларни ишга жойлашиш учун зарур тил ва амалий кўникмаларга мақсадли тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

 

Андижонда тадбиркор бўш турган техникумни таъмирлаб, Германиядан ўқитувчилар жалб этган ҳолда йилига 1,5 минг мутахассис тайёрламоқда. Давлат раҳбари бундай тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш, ҳар бир вилоятдаги 2–3 та техникумда касб билан бирга немис тилини ўргатиш зарурлигини қайд этди.

 

Шунингдек, Германиянинг «Теlk» компанияси «Intil» халқаро ўқув марказида 100 нафар немис тили ўқитувчисини тайёрлашни бошлаган. Келаси йил бошидан уларни ҳудудлардаги техникумларга жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Автобус эшиги қатнов вақтида шикастланди: ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди

Носозлик сўнгги қатнов вақтида юзага келган.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди

Ўрта босимли газ қувурида аниқланган сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилади.