1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

“102” оператор рақамига қўнғироқ қилиб, хабар берганларнинг ўзи жиноятчи бўлиб чиқди

Чироқчи туманида “102” оператор рақамига қўнғироқ қилиб, жиноят тўриисида аниқ била туриб, ёлғон хабар берган шахслар қўлга олинди.

“102” оператор рақамига қўнғироқ қилиб, хабар берганларнинг ўзи жиноятчи бўлиб чиқди

 

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ хабар берди.

     Аниқланишича,Чироқчи тумани “Дам” МФЙда яшовчи Х.У. таниши Х.Б. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктиради. Уларнинг аввалдан келишилган режасига асосан жорий йилнинг 31 август кунидан 1 сентябрь кунига ўтар кечаси фуқаро М.Э.нинг номига расмийлаш тирилган, ўзининг фойдаланувида бўлган “Ваз 2106” русумли 70 В 630 ЕA давлат рақам белгили автомашинасини Чироқчи тумани “Дам” МФЙда яшаш уйи олдидан шу қишлоқда яшовчи Қ.Ж.нинг уйини орқа томонига бошқариб олиб бориб, автомашинани очиқ ҳолатда қолдириб, “102” оператор рақамига қўнғироқ қилади.

    Фуқаро Х.У. навбатчи операторга, гуёки, “Ваз 2106” русумли 70 В 630 ЕA давлат рақам белгили автомашинасини уйи олдида очиқ ҳолатда қолдирилганини, кеч соат 02:00 ларда автомашинасини номаълум шахслар олиб кетганини айтиб, айбдор шахсларни аниқлашда кўмак сўрайди.  Шунингдек, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, жиноят тўғрисида аниқ била туриб, ёлғон хабар беради.

    Фуқаро Х.У. “102” оператор рақамига қўнғироқ қилганида оператор томонидан ёлғон хабар бериш, яъни Жиноят кодексининг 237-моддаси ва 238-моддалари билан жавобгарлик мавжудлиги тўғрисида огоҳлантирилишига қарамай, ёлғон хабар берган.
Мурожаат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, “Ваз 2106” русумли 70 В 630 ЕA давлат рақамли автомашина номаълум шахслар томонидан олиб қочилмагани, аксинча, автомобиль аризачи Х.У. томонидан айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда, яшаш уйидан узоқ жойга олиб бориб қўйилгани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.У. ва Х.Бларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика