Жамият

11 ёшли бола икки йил давомида амакиси томонидан зўрлаб келинган

Бу ҳақда блогер Aqida Hanum facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

11 ёшли бола икки йил давомида амакиси томонидан зўрлаб келинган

 

 

Вояга етмаган бола 1973 йилда туғилган, педофил амакиси томонидан 2 йил давомида зўрлаб келинган. Шифокор, маҳалла профилактика инспектори ва бошқалар иш очиш керак деса, яқин қариндошлар эса "Эээ қўй, керак эмас! Худога солиб қўй", дея буни яшириб келган. Бу қандай қабиҳлик? Ўз жигарининг зуриёдини, ўз фарзандидек бўлган жиянини бу йўлга етаклаган кимсани қандай атамоқ керак? Жирканч ваҳшийликнинг бир кўриниши эмасми? 


“1984 йилда туғилганман, - дейди унинг онаси. — 3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан кўп жанжаллашиб қолардик. Ҳатто, турмуш ўртоғим уйимизни сотиб, бизни кўчага ҳайдаган пайтлар бўлди. Бир кунда 40-50 литр сут сотиб келганимда ҳам шу ўғлим билан билан битта нон олиб ердик, холос. Рўзғоримизга ёрдам бўлсин, дея ортиқча нарса емасдим. Эр-хотин битта чорва фермасида ишлардик. Бир куни ўғлимнинг зўрланганини билиб қолдим. Шунда турмуш ўртоғимга: “Акангиз ўғлимизни зўрлаб қўйибди, хабарингиз борми десам, “ҳа биламан. Лекин нима қилай? У мени акам. Сўйиб ташламайман-ку” деди...”


Не-не орзу-умидлар билан ўзга уйга келин бўлиб, рўзғорини бут қилиш учун ўз ҳузур-ҳаловатидан воз кечган, тўққиз ой қорнида кўтариб, минг азоб ила фарзандини дунёга келтириб, 7 ёшида жигаргўшасини қайнакасига фарзандликка берган онаизорнинг айни дамдаги афсус-надоматлари, аламлари  ёлғиз ўзигагина аён. Ҳали болаликнинг беғубор дамларига тўймаган, йигитликнинг нодир даврларини ҳис этиб улгуролмаган, орзулари оламларга тенг бу болакайнинг гуноҳи не эди? Қайси айби учун бу каби таҳқирликка муносиб кўрилди? 


 “Бу иш 2018 йилда бошланган, — дейди у. — Биринчи бувамни томорқасига экинларни сўғоришга борганимизда бўлган. Иккинчиси 3-4 ойдан кейин қўйимиз қўчқор туққанида шуни эмизишга бирга борганимизда бўлган. Оғриқ зўридан кўпинча бувамга айтмоқчи бўлганман, аммо айтолмаганман. “Бу иш” анчадан бери давом этиб келарди. Бир куни, ноилож, бувамга айтишга мажбур бўлдим. Ўтган йили май ойида ойим мени шифокорга олиб бордилар... 


Ор-номус. Яхшиям, луғатларимизда шундай сўзлар бор. Яхшиям, бу сўзларда туйғуларни силкитадиган, бир айтилганда, элнинг барчасини бўлмаса-да, ярмини тик турғазиб юборадиган қудрат бор. Юракни сапчитадиган, кўнгилни қўзғатадиган, ҳушёр ва сергакликка даъват этувчи чорлов бор.  Миллатимизнинг жон томирларига туташ бир куч бор. Акс ҳолда, жамиятимизда тез-тез қулоғимизга чалиниб бораётган бу каби қабиҳ иллатлар улуғ ришталар ортига беркинганча, тобора урчиб бораверади.  


Андиша, ўзбекчилик, "майли, жазосини олар"... Айнан мана шу хатоларимиз сабаб жиноят жавобсиз қолаверади. Бегуноҳ болалар тақдири бир умр зулматга айланиб, жамиятда бош эгиб юришга маҳкум этилади.  Бугун одамгарчилик, жигарчилик дея бу каби иллатларни яширсак, эртага бу ҳолатлар такрорланмаслигига ким кафолат беради?  


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 4 июнь ҳолатига кўра, Реабилитация марказларига зўравонликдан ҳимоя сўраб, 209 нафар эркак мурожаат қилган.


Ҳозирги кунга қадар реабилитация марказларига 4200 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 3827 таси аёл, 169 таси бола, 209 нафари эркак.


Мурожаат қилганларнинг 1347 таси руҳий, 845 таси жисмоний, 23 таси жинсий, 394 таси иқтисодий, 1596 таси бошқа масалаларда зўравонлик ҳолатларидан шикоят қилган.


Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"