Жамият

Ис газидан заҳарланиб, вафот этган 5 нафар талаба иши бўйича ижара уй эгасига суд ҳукми ўқилди

Жорий йилнинг 27 февраль санасида вилоятдан пойтахтга ўқишга келган беш нафар талабанинг мурдаси улар ижарада турган уйдан топилгани ҳақидаги воқеа кенг жамоатчилик томонидан кўплаб мулоҳазаларга сабаб бўлганди.

Ис газидан заҳарланиб, вафот этган 5 нафар талаба иши бўйича ижара уй эгасига суд ҳукми ўқилди

Куни кеча мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида уй эгасига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи аёл олти нафар талаба билан қонуний ижара шартномаси тузмай, уйининг бир қисмини вақтинча талабаларга яшаш учун ажратган. Шу куни “Ҳудудгаз пойтахт” МЧЖнинг туман филиали ходимлари ушбу уйнинг ертўласидаги иситиш печи текширилганда, унинг ўрнатилган жойи техника хавфсизлиги қоидаларига зид экани аниқланган. Шунга қарамай аёл ижарада яшовчи талабаларга газ идораси ходими билан телефон орқали гаплашиб, ундан оғзаки равишда рухсат олганини айтган. Шундан сўнг ижарачи талабаларга иситиш печи ёнганда газ ҳиди чиқадиган носоз дудбўронни созлаб олишлари учун рухсат берган. Талабалар эса иситиш печини созлаб, уйнинг хоналарини иситиб, ишлатиб келган.

Уй эгасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган 2-иловаси, 139-қисмининг бир қанча бандлари қоидаларини менсимаганлиги оқибатида ижарада яшовчи 5 нафар ижарачининг мурдалари номаълум этиологик моддадан заҳарланиш ташхиси билан топилган.

 Ижарачи аёл Жиноят кодексининг 102-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Муножат Валиева

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.