Ўзбекистон

2024 йилда қанча хонадон қурилиб, фойдаланишга топширилгани маълум қилинди

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

2024 йилда қанча хонадон қурилиб, фойдаланишга топширилгани маълум қилинди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Йиғилишда "Яшил” энергетикадаги ислоҳотлар натижасида ҳозиргача ишга тушган 2,4 гигаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига биринчи ярим йилликда 1,6 миллиард киловатт “яшил" энергия олингани қайд этилди. Бу ярим миллиард куб метр газни тежаш имконини берди.

 

Шунингдек, шу йилнинг ўзида маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув, электр каби инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан 31,5 триллион сўм ажратилган. Бунга яна 1,5 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Йил бошидан 18 минг 600 та янги хонадон қурилиб, фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

 

Ўтган олти ойда 26 мингта оилага 7 триллион сўмга яқин ипотека кредити ажратилган. Улар бўйича бошланғич тўлов ва фоизни қоплаш учун 545 миллиард сўм субсидия берилган.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.