1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

3 марта машина қулагандан сўнг кўприк таъмирланадиган бўлди

Тошкентда Cobalt сувга тушиб кетди.

3 марта машина қулагандан сўнг кўприк таъмирланадиган бўлди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Сергели тумани ҳудудига қарашли кўприкларнинг бирида машина қулаганлиги тўғрисида фотосурат тарқалди.

 

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мутасаддилар воқеа жойига бориб, ҳолат билан танишган.

 

Аввалроқ бу каби воқеа содир бўлганида ҳокимлик томонидан кўприк четларига темир панжаралар ўрнатилган эди.

 

“Эндиликда бетон қотишмаси билан чегаралаш ишлари олиб борилишини, шунингдек, автомашинада фақат ҳайдовчи бўлганлиги ва фуқаронинг соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика