энг долзарб

3,2 миллиард сўмлик сифатсиз дорилар истеъмолига чек қўйилди

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи маълум қилди.

3,2 миллиард сўмлик сифатсиз дорилар истеъмолига чек қўйилди

 

Тадбиркорлик субъектларининг ҳимояси, бизнесни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш борасида улар фаолиятига ноқонуний аралашиш, ҳуқуқ ва манфаатларини қўпол равишда бузиш  билан  боғлиқ  181 та  жиноятга  чек  қўйилди.

 

Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида 56 та ҳолатда 3,2 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг аҳолига  сотилишининг олди  олинди.

 

Кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ фош этилган 90 та жиноят иши доирасида 423 млн сўмлик дорилар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.

 

Инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан четлатилди.

 

Бундан ташқари, 1 515 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиб, натижада 3 157 та янги иш ўринлари яратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.