Ўзбекистон

5 ноябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

5 ноябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

5 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё  вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18  метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

custom img

Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола кимёвий воситани ичиб, вафот этди

Бола шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

custom img

Ўзбекистон туризми 2030 йилгача: 20 миллион сайёҳ ва 8 миллиард доллар экспорт мақсад қилинди

Хивада халқаро туристик шаҳарча, Самарқандда Ипак йўли музейи барпо этилади, Ичан-қалъа эса “ақлли” музей мажмуасига айлантирилади.

custom img

5 минг долларлик гашиш: тезкор тадбирларда 4 киши қўлга олинди

Фарғона ва Наманганда 2 кг 643 грамм гашиш моддаси мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда йўл ҳақи ошади: янги тарифлар маълум қилинди

1 октябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи 47 фоизга ошади.

custom img

Андижонда юк машинаси 5 та автомобиль билан тўқнашди: жароҳатланганлар йўқ

Ҳодисага тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилоятида зилзила: силкинишлар 5 та ҳудудда сезилди

Силкинишлар Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон, Нурафшон ва Ангрен шаҳарларида қайд этилган.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"