Ўзбекистон

5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди

Ҳолат Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида содир бўлган.

5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди

 

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фуқаро томонидан кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди. Маълум қилинишича, вилоят Экология бошқармаси инспекторлари томонидан Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласида экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Жараёнда маҳалла ҳудудида фуқаро Б.Н. томонидан 5 туп дарахт – 2 туп қайрағоч ва 3 туп ёнғоқ ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб ташланганлиги аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Табиатга етказилган зарар миқдори 533 млн сўм деб баҳоланган.

 

Ҳолатга бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Аввалроқ 2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янги тартиблар жорий этилиши маълум қилинганди.

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

“Пахтакор” ва “Алишер Навоий” метро бекатлари орасидаги ўтиш йўлагида эскалатор вақтинча тўхтатилган.

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Сунъий йўлдош тасвирларида 25–26 октябрь кунлари пойтахт ва унга туташ ҳудудларда йирик чанг массалари кузатилган.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.