Ғарбий Австралия оила суди 7 ёшли болага юмшоқ ўйинчоқларни асраб олишга рухсат берди.
Бир неча ой олдин болакай штат судига хат ёзиб, ўйинчоқлари энг яқин дўстлари экани ва у катта бўлганида ташлаб юборилишини ёки бошқаларга берилишини истамаслигини айтган. Шунинг учун у айиқчаларни асраб олиши ва кейинчалик улар учун тўлиқ жавобгарликни бўйнига олишни сўраган.
Мансабдорлар ҳам эринмай болакайга жавоб хати юборишган. Унда 1908 йилда "қабул қилинган" "Тедди тўғрисидаги" халқаро қонун тилга олинган.
Суд мистер Денхэм, Бэби Денхэм, Қўнюир Айиқ, Бамбук, Махсус Тэдди-жуниор ва Тайни иши бўйича соҳта қарор қабул қилди.
"Суд қарори билан айиқчалар асраб олинган ва уларга барча болалар ва юмшоқ ўйинчоқлар каби меҳр бериш керак", — дейилади соxта қарорда.
Суд қарорини ижтимоий тармоқларда психолог ва академик Стивен Брайт эълон қилган. Воқеа қаҳрамони унинг жияни бола асраб олиш бўйича суд жараёнини ўрганиб чиққан.


