энг долзарб

81 мамлакатга очарчилик хавф солмоқда — Зеленский

Украина раҳбарининг айтишича, уруш тугамаса гуманитар инқироз авж олади.

81 мамлакатга очарчилик хавф солмоқда — Зеленский

 

Россия Қора ва Азов денгизларидаги Украина портларини тўсиб қўйди, бу эса Украина экспортини, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сезиларли даражада камайтирди. Бу, ўз навбатида, дунёнинг кўплаб мамлакатларида озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Бу ҳақда Жаҳон банки билан суҳбатда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, озиқ-овқат нархининг ошиши дунёнинг 81 давлатида сезилади ва бу 47 миллионга яқин одамни очлик ёқасига олиб келади.

 

"Украина буғдойи, маккажўхори, ўсимлик ёғи ва бошқа маҳсулотларсиз бу нафақат Африка ва Осиёнинг кўплаб мамлакатларида озиқ-овқат танқислиги, балки сиёсий беқарорлик ва, эҳтимол, янги миграция инқирози билан тугайди", — дейди Зеленский.

 

Шу билан бирга, у мамлакат расмийлари экспортни йўлга қўйиш учун барча имкониятларни ишга солаётганини таъкидлади.

 

"Биз имкон қадар бу йил экиш кампаниясини бошладик. Аммо дунёда ҳеч ким бу уруш давом этар экан, озиқ-овқат хавфсизлиги кафолатланишига ишонч ҳосил қила олмайди", — деди у.

 

У урушни тўхтатиш ва Украина ҳудудини рус босқинчиларидан озод қилиш “озиқ-овқат инқирози тарқалишини тўхтатишнинг ягона ишончли йўли” эканини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.