энг долзарб

Афғонистонни тиклаш учун асосий ёрдамни АҚШ бериши керак — Россия ТИВ

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Афғонистонга, энг аввало, АҚШ ёрдам бериши шартлигини айтди. Бу ҳақда “Спутник Афганистан” маълум қилган.

Афғонистонни тиклаш учун асосий ёрдамни АҚШ бериши керак — Россия ТИВ

 

 

“Афғонистондаги мавжуд вазиятга, энг аввало, 20 йил давомида мамлакатда бўлган АҚШ ва халқаро коалиция аъзолари жавобгар, деб ҳисоблаймиз. Шу боис Афғонистонни тиклаш учун кетадиган харажатларнинг катта қисмини айнан улар қоплаши  керак”, — деган Захарова.

 

Ҳозирда АҚШ собиқ Афғонистон ҳукуматига тегишли 9 миллиард доллардан ортиқ маблағни музлатиб қўйган. Жаҳоннинг бир неча давлатлари, хусусан, РФ, Хитой ва Покистон Вашингтондан бу пулларни қайтаришни сўраган. Шунингдек, Афғонистонлик бизнесменлар ҳам АҚШга шу мазмунда мурожаат билан чиққан. Уларнинг сўзларига кўра, заҳираларнинг 3 миллиарди хусусий секторга тегишли. “Толибон” вакиллари музлатилган маблағлар мамлакат тикланиши учун зарурлигини таъкидлаб келмоқда.

 

АҚШ бундай катта заҳирани толиблар  ҳарбий мақсадларда ишлатишидан хавотирда. Шунинг учун ҳозирча пуллар қайтарилмаган.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат  эгалламаган ягона вилоят Панжшер  эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди.  Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилганини эълон қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Толибон” раҳбарияти ўртасида низо йўқлиги хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"