энг долзарб

“Толибон” раҳбарлари ўртасида низо мавжуд эмас” – Анас Ҳаққоний

“Толибон” раҳбарлари ўртасида  келишмовчиликлар чиққани ҳақидаги хабар тасдиқланмади. Бу ҳақда “Спутник Афганистан” хабар берди.

“Толибон” раҳбарлари ўртасида низо мавжуд эмас” – Анас Ҳаққоний

 

 

Толиблар вакили Анас Ҳаққоний Афғонистон бош вазири биринчи ўринбосари Мулла Бародар ва миграция масалалари бўйича вазир Ҳалил Раҳмон Ҳаққоний ўртасида низо чиққанини рад этди. Унинг сўзларига кўра, “Бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ‘Толибон’ душманлари тарқатаётган иғводан бошқа нарса эмас”.

 

Анас Ҳаққоний Афғонистон ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққонийнинг акаси ва толиблар сиёсий офиси аъзоси ҳисобланади. У ҳаракатнинг араб дунёси ва мусулмон мамлакатлари билан алоқаси учун жавобгар. Баъзи манбалар “Ҳаққоний тизими”ни Покистон разведкаси билан алоқадорликда айблаб келади.

 

 

Бундан аввал Мулла Бародар ва “Ҳаққоний тизими” ўртасида низо чиққани хабар қилинганди. Бунга Абдулғани Бародарнинг ҳукумат тузилмасидан норозилиги сабаб бўлган. Унинг Кобулни тарк этиб, Қандаҳорга кетгани маълум қилинган. 16 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Мулла Бародарнинг Қандаҳордаги тасвирлари тарқалди. Бародар у билан ҳаммаси жойидалиги, ҳаракат раҳбарлари ўртасида низо мавжуд эмаслигини айтган.

 

Бундан аввал Сирожиддин Ҳаққонийнинг БМТ вакиллари билан учрашгани маълум қилинган эди.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер  эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди.  Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилганини эълон қилди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"