Айни пайтда АҚШда бўлиб турган хонанда “Marry me” жараёни акс этган видео билан бўлишди. Видеода вертолётдаги парвоз вақтида хонанданинг ҳамроҳи унга узук бериб, қўлини сўрагани акс этган. Афрузанинг ҳамкасблари ва кузатувчилари изоҳларда унга бахт тилаб, самимий тилакларини ёзиб қолдирмоқда.
Хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи ижодкорга бегона эмас. У Афрузанинг мусиқий продюсери ҳамда администратори Беҳруз Аҳмедов экани айтилмоқда.
Маълумот учун, Афруза тахаллуси билан ижод қилувчи Дилафруз Рустамова 1996 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2021 йилда Президент томонидан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.


