Жаҳон

АҚШ Кобулда "Ал-Қоида" етакчисини йўқ қилди

Энтони Блинкен толибларни Доҳа келишувини бузишда айблаган.

АҚШ Кобулда "Ал-Қоида" етакчисини йўқ қилди

 

31 июль куни "Ал-Қоида" халқаро террорчилик ташкилоти етакчиси Кобулда ўлдирилди. У АҚШнинг махсус амалиёти пайтида йўқ қилинган.

 

Айман аз-Завохирий 2011 йил Усома бин Лодин ўлимидан сўнг халқаро террорчи гуруҳ раҳбари ҳисобланиб келган. Оқ уй уни учувчисиз қурилма ёрдамида ўлдирилганини айтмоқда.

 

Жозеф Байден ҳодиса бўйича баёнотида амалиётнинг ҳар томонлама муваффақиятли ўтганини таъкидлаган. Шунингдек, АҚШ

 

Давлат котиби Энтони Блинкен "Толибон" ҳаракатини Доҳа келишувларини бажармасликда айблади. Унинг сўзларига кўра, толиблар Афғонистонга халқаро террорчиларни киритмаслик ва уларни асрамаслик мажбуриятини олган.

 

Аввалроқ Афғонистонда ИШИД жангарилари сони уч баробар кўпайгани тўғрисида хабар берилганди.

 

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"