Ахсикентдан ноёб кўза топилди
Ахсикентда археологлар томонида ноёб кўза топилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Медиа департаменти раҳбари Анвар Икромов Zamon.uz'га маълум қилди.


Аниқланишича, ёши 1100-1200 йил дея айтилаётган бу митти идишда табиблар ўз маҳсулотларини сақланган. Ахси кулолчилик мактабининг ноёб намунаси бўлган бу ашё Абу Али Ибн Сино яшаган даврда мансуб.
У айни пайтда Ахси саййидлари илмий-маърифий мажмуаси таркибидаги Ахси осори-атиқалар музейида сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бухородаги масжид шифтидан ноёб битик топилгани ва Амирсойдан дафн маросими анжомлари топилгани ҳақида хабар берилганди.







