Ўзбекистон

Айрим имтиёзлар талабаликка имтиҳонсиз тавсия этиш учун асос бўлади

ОТМларга киришда имтиҳонсиз, қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этиш учун асос бўладиган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Айрим имтиёзлар талабаликка имтиҳонсиз тавсия этиш учун асос бўлади

 

Олий таълим муассасаларига киришда бир қатор имтиёзлар мавжуд бўлиб, улардан айримлари имтиҳонсиз, қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этиш учун асос бўлади.

 

Билимни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, халқаро спорт мусобақалари ғолиблари олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

 

Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, «Мард ўғлон» ва «Зулфия» давлат мукофоти соҳиблари каби 10 дан ортиқ турдаги имтиёзлар ҳам абитуриентларнинг имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этишга асос бўлади.

 

Шу билан бирга, «Заковат» интеллектуал ўйини ғолиблари эса олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига имтиҳонсиз базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

 

Бундан ташқари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва ижод мактабларининг битирувчилари ҳам имтиҳонсиз базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

custom img

Президент Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич билан танишди

Йўлўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метр, кенглиги 25,9 метрни ташкил этади.

custom img

Президент «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди

Шинжон усулида пахта етиштириш орқали бир гектардан 60–70 центнергача ҳосил олиш, сувни 40 фоизгача, ўғитни эса қарийб 30 фоизга тежаш имконияти яратилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Балиқчи туманидаги «LB Sport» корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада 18 та спорт тури бўйича 65 хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, йилига 500 минг дона спорт анжоми тайёрланади.

custom img

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"