
«Бундан буён, Ҳукумат томонидан халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинаётган имтиёзли маблағлар ҳисобидан, банкларга бериладиган кредитларнинг муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Жорий йил 1 октябрдан бошлаб, илгари 1 млн долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 млрд долларга яқин кредитлари, тадбиркор ва тижорат банклари ўртасидаги келишувга асосан, миллий валютага ўтказиб берилади", деди президент.


