Ўзбекистон

Барча туман ва шаҳарларда 2 тагача сайлов участкасида видеокамералар ўрнатилади

Cайлов куни овоз бериш жараёни онлайн видеотрансляция қилиб борилади.

Барча туман ва шаҳарларда 2 тагача сайлов участкасида видеокамералар ўрнатилади

 

Жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ишлари жадал давом этмоқда. Бунда сайлов участкаларини зарур жиҳозлар, техника ва бошқа анжомлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда рақамли технологиялар ривожланиб, кундалик ҳаётимиздан муҳим ўрин эгалламоқда, жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасига жадал кириб бормоқда. Ахборот асрида рақамли технологиялар тараққий этиб бораётган бир пайтда сайлов жараёнларида ҳам уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга устувор аҳамият қаратилаётир. 

 

Бу борада Марказий сайлов комиссияси томонидан Рақамли технологиялар ва Ички ишлар вазирликлари мутахассислари билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқилиб, сайлов куни овоз бериш жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видео-трансляция қилиш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагача сайлов участкаларида видеокамера ва бошқа зарур қурилмалар ўрнатиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди. 

 

Бунда онлайн-трансляция учун видеокамералар ўрнатиладиган участка сайлов комиссиялари бинолари, яъни овоз бериш жойлари ва хоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари тавсиялари асосида Марказий сайлов комиссияси томонидан шакллантирилади.

 

Видеокамераларни ўрнатиш ва жиҳозлаш Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” маркази томонидан амалга оширилади. Ушбу камералар орқали сайлов куни жараёнларни онлайн трансляция қилиш Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан таъминланади. 

 

Сайлов участкаларида ўрнатилган видео-кузатув камералари орқали сайловда овоз бериш жараёнлари МСКнинг расмий веб-сайтида, Матбуот марказининг лед экранларида ҳамда МТРКнинг телеканаллари орқали реал вақт режимида трансляция қилиб борилади. Бунда сайловчиларнинг яширин овоз бериш принципларига тўлиқ риоя этилади. 

 

Таъкидлаш жоизки, сайлов участкаларида видео-кузатув камераларининг ўрнатилиши сайлов жараёнларини, хусусан, овоз бериш жараёнларини холис кузатиш ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. 

 

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.