1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Бедарак йўқолган андижонлик таксичининг жасади машинасининг юкхонасидан топилди

Қотилликда гумон қилинган 3 нафар шахс Қўқон шаҳар ҳудудида ушланди.

Бедарак йўқолган андижонлик таксичининг жасади машинасининг юкхонасидан топилди

 

Ижтимоий тармоқларда андижонлик таксичи Тошкент вилоятида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.

 

Аниқланишича, 8 январь куни Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро О.Латипова туман ИИБга мурожаат қилиб, 7 январь куни уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 1991 йилда туғилган фарзанди М.Отахоновни топишда амалий ёрдам сўраган.

 

М.Отахонов “Cobalt” русумли автомашинасида “Андижон — Тошкент” йўналишида қатнаб, аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келган.

 

Марҳум 7 январь куни соат 17:55 лар атрофида Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳдан бир фуқародан 11 650 АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги танишига олиб бориб бериш учун олган ҳамда нотаниш бўлган 3 нафар йўловчилар бирга ўз автомашинасида Тошкент шаҳри йўналишида кетиб, бедарак йўқолган.

 

М.Отахоновни қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 9 январь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва малакали тергов-тезкор ходимлардан иборат таркибда тузилган тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

 

Тезкор қидирув тадбирлари натижасида М.Отахоновнинг мурдаси 9 январь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги автотураргоҳда ўзининг автомашинаси юкхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.

 

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар натижасида 3 нафар гумонланувчи Қўқон шаҳар ҳудудидан ушланган ва терговга жалб қилинган.

 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини ваҳшийларча ўлдириб, далага ташлаб кетганилгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика