Жамият

Берунийда алиментдан қарздор отанинг "Lacetti"си сотилиб қарзи ундирилди

Хатланган автоулов кимошди орқали савдога чиқарилиб сотилган.

Берунийда алиментдан қарздор отанинг "Lacetti"си сотилиб қарзи ундирилди

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2020 йил 17 сентябрдаги ижро варақасига асосан, жавобгар Д.Р.дан даъвогар Б.С.нинг  фойдасига 45 миллион 669,8 минг сўм автоулов учун тўланган пули ва 1,8 миллион сўм суд ҳаражатини ундириш тўғрисида ижро варақаси Бюронинг Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Бу ҳақда МИБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов Zamon.uz'га хабар қилди.

 

Маълум бўлишича, давлат ижрочиси томонидан шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган бўлиб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришган. Ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун жавобгар Д.Р.га 15 кунлик муддат берилиб, мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Oлинган жавоб хатларига асосан жавобгарнинг номида "Lacetti" автоулови борлиги аниқланган. Жавобгар томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий муддатда бажармагани сабабли, мазкур автомашина хатловга олинган.

 

Айтилишича, хатланган автомобиль кимошди савдосида бошланғич сотув нарҳи 65 миллион 746,2 минг сўм  билан “Е-IJRО AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиб сотилган.

 

Сотувдан тушган пул маблағлари даъвогар Б.С.га тўлиғи билан амалда ундирилиб, мазкур ижро “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олтиариқда фуқаронинг “Nexia 3” русумли автоулови, қарздорнинг “Trailblazer” автомашинаси, шунингдек, Бухорода қарздорларнинг машинаси хатлангани ҳамда МИБ томонидан 742 минг 476 та ижро ҳужжатининг муддати бузилган ҳолда ижро этилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"