Жамият

МИБ томонидан 742 минг 476 та ижро ҳужжатининг муддати бузилган ҳолда ижро этилган

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Мажбурий ижро бюросига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала юзасидан муносабат билдирди.

МИБ томонидан 742 минг 476 та ижро ҳужжатининг муддати бузилган ҳолда ижро этилган

 

 

Унинг таъкидлашича, қўмита томонидан мазкур соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳолати ўрганиб чиқилган. Таҳлиллар асосида бугунги кунда Бюро органларининг фаолиятида айрим камчиликлар мавжуд эканлиги аниқланди.

 

Хусусан, маълумотларга кўра, Бюро органлари 2020 йил 1 январь ҳолатига жиноят, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий судлар ва бошқа органларнинг жами 48,7 триллион сўмлик 3 ммиллион 788 минг 927 та ижро ҳужжати иш юритувда бўлган. Йил давомида 34,5 триллион сўмлик 2 миллион 698 минг 476 та ижро ҳужжати тамомланган ва тугатилган. Шундан 2 миллион 124 минг 591 та (56 %) ижро ҳужжати бажарилиб, 15,1 триллион сўм (31 %) ундирилган. Амалда ундирилганларнинг 7,6 триллион сўмлик 742 минг 476 та ижро ҳужжатининг муддати бузилган ҳолда ижро этилган.

 

2021 йил 1 январь ҳолатига 14,2 триллион сўмлик 1 090 451 та ижро ҳужжати қолдиқ бўлиб ўтган. Шулардан, 3,2 триллион сўмлик 368 250 таси (40 %) икки ойлик муддати ўтган ижро ҳужжатлари ҳисобланади.

 

Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳам қатор муаммо ва камчиликлар мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ mib.uz мобил иловасининг ишга тушгани ҳамда Қашқадарёда фуқаролар МИБ ходимларининг устидан бензин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"