Ўзбекистон

Берунийда болаларни олиб кетаётган Nexia аварияга учради

Машинада хусусий боғча болалар бўлган.

Берунийда болаларни олиб кетаётган Nexia аварияга учради

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида хусусий боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётган автомашина аварияга учрагани ҳақида видео тарқалди.

 

Аниқланишича, 19 июнь куни хусусий боғча раҳбари С.Г. Nexia автомашинасида боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётганда Gentra ҳайдовчиси У.Қ. автомашинаси билан тўсатдан Nexia олдига чиқиб юбориши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

 

ЙТҲ оқибатида 2018 йилда туғилган Х.Ф. ва 2021 йилда туғилган Н.С. тан жароҳати олиб, шифохонага стационар даволанишга ётқизилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳар иккала жабрланганларда ўрта даражадаги жароҳатлар аниқланиб, зарур тиббий муолажалар кўрсатилган.

 

Қолган йўл транспорт ҳодисаси иштирокчилари тўлиқ амбулатор кўрикдан ўтказилган, аҳволи қониқарли.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

Ҳар минг кишидан 120 нафари: Ўзбекистонда олий маълумотлилар улуши маълум бўлди

15 ёшдан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Бунинг учун талабгорлар камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши ва бошқа мезонларга жавоб бериши керак.

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Ўрганиш якунларига кўра, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши билдирилган.