Cаломатлик

Болани телефонга қарамликдан қутқариш мумкинми?

Мутахассислар бу бўйича тавсиялар эълон қилди

Болани телефонга қарамликдан қутқариш мумкинми?

ХХI аср эпидемияси дея таърифланувчи номофобия касаллиги, телефонга қарамлик, ундан айрилиб қолишдан қўрқув ҳисси пайдо бўлиши билан кечади ва ҳозирда кўпроқ болалар ва ўсмирларда учрамоқда.

 

Ушбу фобиядан азият чекадиган инсон асабий, диққатини жамлай олмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Шунингдек, бу ҳолат қўлида телефон бўла туриб, ундан фойдаланиш учун имкон (уяли тармоқ сигнали ёки Wi-Fi) бўлмаслиги сабабидан ҳам юзага келади.

 

Энг ёмони, телефондан узоқ вақт давомида бетартиб фойдаланиш инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади. Гаджетлар қаршисида кўп вақт ўтказиш болада умуртқа поғонаси, бўйин билан боғлиқ турли хасталиклар ривожланиши хавфини ҳам туғдиради.

 

Албатта, болаларни телефондан мутлақо айириб қўйиш ҳам нотўғри. Чунки уларнинг зарари билан бир қаторда фойдали томонлари ҳам кўп. Замонавий гаджетлар тақдим эта оладиган имкониятлар болаларга янги билим олишга ёрдам беради, уларга ўқиш жараёнида асқатади.

 

Шунинг учун ҳам бу борада ота-оналар эътиборли бўлишлари лозим.

 

Профилактик мақсадларда болалар ва ўсмирларнинг телефон билан ўтказадиган вақтини қисқартиришга ҳаракат қилиш керак. Бу вақт давомида фарзадингиз билан кўпроқ биргаликда уй юмушларини бажаринг, севимли машғулотларига йўналтиринг. Натижада, бола телефонсиз ҳаёт нафақат мумкин, балки ёрқин ва ҳиссий жиҳатдан бой бўлишини англаб етади.

 

Уйда телефонини доим ёнида олиб юрмаслиги кераклигини уқтиринг. Гаджет бир жойда тургани маъқул эканини англаб етсагина номофобия касаллигига учраш эҳтимоли камаяди.

 

Дам олиш кунлари оилавий телефонни бир неча соатга ўчириб қўйиш одатини шакллантиринг. Ахир болалар катталардан ўрнак олишади. Аста-секин бу вақтни ошириб бориш мумкин.

 

Ижтимоий тармоқларда ўтказиладиган вақтни назорат қилинг.

 

Бола учун “реал” ҳаётда қизиқарли бўладиган, шу жумладан оилавий мулоқотни ўз ичига олган севимли машғулотларни топишга ҳаракат қилинг. Дам олиш кунлари биргаликда сайрлар уюштиринг.

 

Энг асосийси, бу аввалига жуда қийин кўринса-да, болани вақтида “реал” ҳаётда “ушлаб қолиш” ва телефонга қарамлик даражасигача етиб бормаслиги учун замин ярата олишдир.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.